Янгиликлар

Тўрткўлда ноқонуний саксовул чопган фуқаролар ушланди

Амударё туман инспекциясининг давлат инспекторлари ва Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси, туман ИИБ ходимлари билан бирга рейд ўтказилди. Тўрткўл тумани, «Ўзбекистон» ОФЙда яшовчи фуқаро О.О. Тўрткўл тумани «Мискин» ЙПХ маскани, Қизил қум ҳудудидан ноқонуний диаметри 4 см. саксовул дарахтларини чопиб олиб кетаётган вақтида тўхтатилди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати маълумот бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5863-сонли Фармонига асосан, 2019 йилнинг ноябрь ойидан 2020 йилнинг 31 декабригача давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий жорий этилган.

Айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан қонунбузар фуқароларга тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 79-моддаси 1-қисмига асосан 1 115 000 сумдан жарима ва табиатга етказилган зарарини қоплаш учун 1 248 800 сумдан даъво ҳисобланди.

Назорат тадбири давомида Тўрткўл тумани «Ўзбекистон» ОФЙда яшовчи фуқаро Э.Ш томонидан Тўрткўл тумани «Мискин» ЙПХ маскани Қизил қум ҳудудидан ноқонуний равишда диаметри 1 см. саксовул дарахтларини чопиб олиб кетаётган вақтида тўхтатилди. Фуқарога ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 79-моддаси 1-қисмига асосан 1 115 000 сумдан жарима солинди. Табиатга етказилган зарарини қоплаш учун 312 200 сумдан даъво белгиланди.

You may also like

Comments are closed.