Вс. Окт 20th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Тўрткўлда Прокурор ёшлар билан учрашди

2019 йил 25 сентябрь куни Тўрткўл тумани «Ўзбекистон» ОФЙда “Жаҳолатга қарши маърифат” тамойили остида ёшларнинг ҳуқуқий онгини ва ҳуқуқий маданиятини ривожлантириш, сўнгги йилларда Прокуратура соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар билан ёшларни яқиндан таништириш мақсадида, “Прокурор ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Унда Тўрткўл туман прокурори, адлия кичик маслаҳатчиси М.Матчанов, Тўрткўл туман Ёшлар масалалари бўйича ҳоким ўринбосари Ҳ.Матназаров, Тўрткўл туман ҳоким ўринбосари, туман ҳотин-қизлар комитаси раиси И.Жумабаева, Тўрткўл туман ИИБ бошлиғининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Б.Мансуров, Тўрткўл туман Нуроний жамғармаси бўлими раиси Ю.Ходжаниязов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Тўрткўл туман бўлинмаси рахбари Ж.Сеттиев, мактаб ўқувчилари ҳамда оммавий-ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Учрашувни Тўрткўл туман прокурори адлия кичик маслаҳатчиси М.Матчанов очиб бериб, сўзида прокуратура соҳасининг тузилиши, иш фаолияти турлари тўғрисида ёшларга маълумот берди.
Шундан сўнг Тўрткўл туман Ёшлар масалалари бўйича ҳоким ўринбосари Ҳ.Матназаров ёшларни қийнаётган саволлар тўғрисида, Тўрткўл туман ҳоким ўринбосари, туман ҳотин-қизлар комитаси раиси И.Жумабаева хотин-қизларнинг миллий урф-одат, анъана ва кадрятларимизга хос бўлмаган “ғарб”, “турк”, “араб” ва бошқа миллатларнинг кийиниш маданиятига тақлидини олдини олиш тўғрисида, Тўрткўл туман Нуроний жамғармаси бўлими раиси Ю.Ходжаниязов ёшларни кийиниш маданияти, юриш туриш одоби, беўхшов соқол қўйиш ва баданга татуировка чизиш каби салбий иллатлар тўғрисида, Республика Маънавият ва маърифат маркази Тўрткўл туман бўлинмаси рахбари Ж.Сеттиев ота-онага меҳр муҳаббат, ёшларнинг келажакка бўлган интилиши тўғрисида кенг тушунчалар беришди.
“Прокурор ва ёшлар” учрашуви қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоблар олишиб, ҳуқуқий саводҳонлиги ва билимларини янада мустаҳкамлаб олишди.
Учрашувда ҳуқуқий онгини ва ҳуқуқий маданиятини ривожлантириш, сўнгги йилларда Прокуратура соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар билан танишиш мақсадида 100 нафарга яқин мактаб ўқувчилари иштирок этди.
С.Худайбергенов