Янгиликлар

8-март байрами билан Бюрода хизмат ўтаётган ходималар муносиб тақдирланди

Жорий йилнинг 6 март куни, Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва барча ҳудудий бўлимларида 8-март халқаро ҳотин-қизлар байрами муносабати билан табриклаш тадбирлари бўлиб ўтди.
Бўлиб ўтган тадбирларда, Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси тизимида хизмат ўтаётган аёл ходималар раҳбарият томонидан байрам совғалари билан муносиб тақдирланди.
Дарҳақиқат, янгиланиш фаслининг илк айёми 8-март ҳотин-қизлар байрами!
Бу ажойиб баҳорги айёмда, Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси жамоати номидан азиз ва мўътабар аёллар, муҳтаррама опа-сингилларни байрам муносабати билан табриклаб қоламиз.

You may also like

Comments are closed.