Янгиликлар

Қорақалпоғистонда январь-февраль ойларида нечта йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди?

Ўзбекистонда 2020 йил январь–февраль ойларида 802та ЙТҲ содир бўлган ва улардан 255таси ўлим билан якунланган. Бу ҳақда ИИВ хабар бермоқда. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида жами 54 та йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Шундан пиёдалар ўтиш йўли билан боғлиқ 9 ҳолат кузатилди. Белгиланган тезликка риоя этмаслик ҳолати 10 та, ҳаракат вақтида телефондан гаплашиш натижасида бир воқеа кузатилган. Ҳудудда энг кўп кўрсаткиш ҳаракат давомида йўналишни ўзгартириш билан боғлиқ. 34 та ҳолатда йўл транспорт ҳодисаси рўй берган.

Икки ой давомида содир бўлган ЙТҲларда Ўзбекистон бўйича 265 киши ҳалок бўлган. Улардан 188 нафари воқеа жойида, 77 нафари бир кун ўтиб касалхонада вафот этган. Яна 724 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

You may also like

Comments are closed.