Янгиликлар

Расмий: Тракторнинг биқинига кириб кетган автомашина ёниб кетди, ҳалок бўлганларнинг шахси аниқланмоқда

Жорий йилнинг 9 март куни соат 09:00 ларда, Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, “Телецентр” ОФЙ ҳудудидан ўтган ички автомобиль айланма йўлида ҳайдовчи К.Х. “FN 953 LOBOL” русумли тракторни бошқараётиб чап томонга бурилаётган вақтида ушбу йўналишда унинг ортидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи (шахсига аниқлик киритилмоқда) бошқарувидаги “Нексия” русумли транспорт воситасида тракторнинг ковучига бориб урилиши натижасида тўқнашув содир бўлган. 

Натижада, “Нексия” автомашинаси ҳайдовчиси ва йўловчиси воқеа жойида вафот этишган. Ёнғин чиқиши оқибатида “Нексия” автомашинаси ёниб кетган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати.

Айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, вафот этган фуқаролар шахсига аниқлик киритилмоқда.

You may also like

Comments are closed.