Янгиликлар

Хитой коронавирусининг тарқалиши қачонгача давом этиши прогноз қилинди


Хитой коронавируси энг камида жорий йилнинг июнь ойига қадар тарқалишда давом этади. Бу ҳақда Хитой соғлиқни сақлаш ишлари бўйича давлат қўмитаси эпидемияга қарши курашиш бўйича махсус комиссия раҳбари Чжун Наншан томонидан эълон қилинди, деб ёзади «РБК».

Фото: «РБК»

Мутахассиснинг сўзларига кўра, вирус тарқалишининг олдини олиш учун чегараларда санитар назоратни кучайтириш ҳамда эпидемия тарқалган хорижий мамлакатлардан кириб келаётганлар учун қатъий карантин сиёсатини белгилаш зарур.

Аввалроқ Ухандаги 14 та вақтинчалик госпиталнинг 11 таси аксарият беморлар тузалиб, уйига жавоб берилгани учун ёпилгани ҳақида хабар берилган эди.

Хитойда эпидемия бошлаганидан буён коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 80 735 кишига етган. Жами 58,6 минг бемор тузалгани айтилмоқда. Дунё бўйлаб коронавирус инфекцияси кириб борган мамлакатлар сони 100 дан ошиб кетди.

Манба:Daryo.uz

You may also like

Comments are closed.