Янгиликлар

Тахиатош: Давлат хизматлари маркази ходимлари жойларда сайёр қабул ўтказмоқда

Деярли барча овул-қишлоқ аҳли баҳор фаслининг дастлабки кунлариданоқ дала ва томорқада кўкаламзорлаштириш, экинларни экиш ва парваришлаш ҳамда кўчат ўтказиш ишлари билан машғул бўлиши барчага аён.
Қишлоқ жойларда бу мавсумда сайёр давлат хизматларининг кўрсатилиши – бу албатта, қишлоқ аҳли учун қувончли ҳолат.

Тахиатош тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан тумандаги “Кенегес” овул фуқаролар йиғини ҳудудида сайёр давлат хизматлари кўрсатиш тадбири ташкил қилинди. Кун давомида ушбу овулда яшовчи 100 нафардан ортиқ фуқаролар мутахассисларга мурожаат қилиб, керакли давлат хизматларидан фойдаланиб, ҳуқуқий маслаҳатлар олди.

– Айни дамда бизнинг қишлоғимиз фуқаролари томорқа ерларига ишлов бериш ва экинларини экиш ишлари билан банд, -дейди “Кенегес” овул фуқаролар йиғини раиси Дощанов Фархат. – Давлат хизматлари маркази мутахассислари бизнинг қишлоғимизга ўзлари мобиль автобусда келиб, давлат хизматлари кўрсатаётгани овул фуқароларининг вақтини тежаб, узоғини яқин қилди.

You may also like

Comments are closed.