Янгиликлар

Қўшни давлатлардан ўқишни кўчиришни онлайн билиш имконияти яратилди

Олий ва ўрта махсус вазирлиги томонидан фуқароларга енгиллик яратиш мақсадида яна бир интерактив хизмат ишга туширилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълумот бермоқда.

https://natija.edu.uz тизими қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларидан республика олий таълим муассасаларига ўқиши кўчирилиши тавсия этилганлар тўғрисида маълумот олиш учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида ишлаб чиқилди. Мазкур интерактив тизимда республика тиббиёт олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш бўйича тавсия этилган талабалар рўйхати назарда тутилмаган.
Айни пайтда ушбу тест режимида ишлаётган тизим ёрдамида жорий йил 7 февралидан 15 февралигача ариза билан мурожаат қилган фуқаролар ўз натижаларини билишлари мумкин. Бунинг учун фуқаронинг паспорти серияси ва рақами киритилиши шарт.

“Кейинчалик мазкур тизим фаолияти такомиллаштирилиб, Ягона давлат интерактив хизматлар портали орқали маҳаллий ва хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш учун аризаларни қабул қилиш бўйича давлат хизмати ишга тушириш режалаштирилган”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 4 февралдаги 12-сон баёни билан қўшни давлатларда таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ўқишини республикамиз олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича ариза топширишга рухсат берилган эди.

Аризалар 2020 йил 15 мартгача қабул қилинади.

You may also like

Comments are closed.