Вс. Окт 20th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Ички ишлар бўлими бошлиғи ёшлар билан

2019 йил 23 сентябрь куни Тўрткўл тумани 67-сон умумий ўрта таълим мактабда ёшларнинг ҳуқуқий онггини ва ҳуқуқий маданиятини ривожлантириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш сўнгги йилларда ИИБ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар билан ёшларни яқиндан таништириш мақсадида, «ИИБ ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Тўрткўл тумани ҳокими Я.Бабаджанов, ИИБ бошлиғи З.Заитов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Тўрткўл туман бўлинмаси рахбари Ж.Сеттиев Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тўрткўл тумани Кенгаши раиси Д.Якубов, спорт соҳасида фаҳрли ўринларни эгаллаб келган ёш спортчилар Ў.Матирзаев, А.Бахадировлар мактаб ўқувчилари ҳамда оммавий-ахборот воситалари вакиллари қатнашишди.
Учрашувни Тўрткўл тумани ҳокими Янгабой Бабаджанов очиб бериб, сўзида 2019 йил 26 апрель кунги Президентимизнинг Ижтимоий ва маънавий-маърифий соҳаларга оид бешта ташаббуси ҳақида, ҳар бир ташаббус доирасида қилинаётган ишлар тўғрисида ёшларга маълумот бердилар. 2019 йил 18-27 апрель кунлари Сурхандарё вилояти Термиз шахрида ўсмирлар ўрасида бўлиб ўтган спортнинг бокс тури бўйича Ўзбекистон Республикаси чемпионатида ҳалқ таълими бўлимига қарашли 1-сон умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси, Матризаев Ўктам 2-ўринни эгаллаганликларини фахр билан айтиб ўтдилар.
Шундан Тўрткўл тумани ИИБ бошлиғи Заитов Зияутдин Имомаддинович хозирги кунда ёшлар томонидан содир қиланаётган жиноятлар ва уларнинг олдини олиш жараёнларида кўриб чиқиш ҳолатлари вояга етмаган ёшлар орасидаги ҳуқуқбузарликлар, тартибсизликлар тўғрисида кенг тушунчалар беришди.
“ИИБ ва ёшлар” учрашуви қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоблар олишиб ҳуқуқий саводҳонлиги,жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар тўғрисида билимларини янада мустаҳкамлаб олишди.
Учрашувда ҳуқуқий онггини ва ҳуқуқий маданиятини ривожлантириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар соҳаларида сўнгги йилларда ИИБ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар билан танишиш мақсадида 150 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этишди.
Учрашув сўнгида мактаб ўқувчилари орасида фаол бўлган ўқувчиларга Тўрткўл тумани ҳокими Я.Бабаджанов ва ИИБ бошлиғи З.Заитовлар томонидан бадиий адабиётлар топширилди.
З.Камилжанов