Сб. Июн 6th, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

73,4 миллион сўмлик 612 кг. “Нан 1, 2, 3, қуруқ сут аралашмаси”нинг сири очилди

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан юртимизга олиб келинган “Нан 1, 2, 3, қуруқ сут аралашмаси” товарларининг вазни ўлчаниб, ҳужжатларда кўрсатилган оғирлиги билан мувофиқлиги қайта текширилди.
Кўрик натижасида 5 та ҳолатда 73,4 миллион сўмлик 612 кг. “НАН” номли болалар кашаси божхона юк декларациясида кўрсатилганидан ортиқча эканлиги маълум бўлди.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштируви олиб борилмоқда.