Мақолалар

Шунча елиб-югурсангу рағбатини бошқа олса… журналистнинг бир чимдим мулоҳазаси

Блогер, журналист – бугуннинг тренд сўзлари. Сайтлар, блоглар кўп. Рақобат ҳам кучли. Бу яхши албатта, қаерда рақобат бўлса ўсиш шу ерда бўлади.Тўғри, кунига ўнта, ўн бешта янгилик топиб қўйиш осон эмас. Лекин, бу журналистни, блогерни янада изланишга, ўрганишга ундаши керак.
Ҳозир юртимиз бўйлаб тадбирлар ўтказилмоқда. Уларни ёритиш учун блогер, журналистлар жалб қилинаётир.
Тадбирни бошлаб, яна ўша ташкилотга қайтмоқчиман. Ҳа, шу… мен олдин ҳам бу ташкилот ҳақида ёзгандим. Яқинда Нукусда акция бўлиб ўтди. Унда деярли ҳамма қатнашди. Бизни ҳам акцияни ёритишга чақирди. Жамланган журналист ва блогерлар бир-биридан фарқ қиларди. Нимаси билан дейсизми? Уларнинг жараённи ёритишдаги ишчанлиги, ўзларини тутиши билан. Машинадан тушмай тайёр расм, маълумотларни волонтёрлардан олиб шундай сайтга қўйиш билан тўғридан-тўғри жараёнда иштирок этиб, воқеаларни ҳис қилиш бошқа эди. Одам ўзини аяши табиий, ўша кун суякдан ўтгудай совуқ эди. Лекин, нимаки бўлмасин одам ўз касбини ситқидилдан бажариши керак, деб ўйлайман. Устига-устак, елиб-югуриб ёритасангу тушликка совуган ош билан ювилмаган кир қошиқ берса, ор қилар экансан. Аммо буни ўзида сақлаб оммага ёймаслик ҳам мардлик, деб ўйлайман. Чунки бундаф меҳмондорчиликни биринчи кўришим эмас.Энди қарангда, куни бўйи югуриб меҳнат қиласан, сенинг ўрнингга эса бир жойдан жилмай ўтириб тайёр материални қўйган одамни тақдирлашса алам қилар экан, алам. Мен бунга ҳайратланмайман. Бу ташкилот ҳеч қачон ўзгармаган, ўзгармаса ҳам керак. Лекин, мен айта оламан ва ўзим гувоҳман: бизда фақат шунақа ишлашади, ҳаммаси сиздан угина биздан бугина. Ўзгариш вақти келди, таниш-билиш қилиш даври ўтди…Қачонгача бу сўзлар айтилиб акс-садодек қоларкан?Меҳнатга яраша рағбатлантирмай протоколни тўлдиришдан ким нима ютади? Хулоса ўшаларнинг ўзларига

Акмал Сражатдинов

You may also like

Comments are closed.