Вс. Окт 20th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Бўзатовга ИИБ бошлиғи тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимида янги лавозим тайинлови амалга оширилди. Бу ҳақда Вазирлик сайтида эълон қилмоқда.
Унга кўра, подполковник Руслан Султонмуродович Турганбоев Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган.

Маълумот учун, Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган Маҳмуд Қайпанов қайта ташкил этилган Бўзатов тумани ҳокими этиб сайланганди.