Ср. Окт 16th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Қорақалпоғистонга кираётган 21 миллион сўмлик маҳсулотлар тўхтатилди

“Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона пости орқали мамлакатимизга кириб келган йўловчи поезди белгиланган тарзда божхона назоратидан ўтказилди.

Текширувда вагонлардаги йўловчи Р.Н., Т.С. ва К.Ғ.лар 21 миллион сўмлик парфюмерия ва кийим-кечак маҳсулотларини  божхона тўловларини тўламаслик мақсадида юклари орасига яшириб, мамлакатимизга олиб киришга уринганлиги аниқланди.

Айни пайтда ушбу аниқланган ҳолат бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.