Янгиликлар

Қанликўлда ёнғиннинг келиб чиқишига сабабчи ҳолат аниқланди, фуқаро жавобгарликка тортилади

Жорий йил 13 март куни Қанликўл тумани инспекциясининг давлат инспекторлар томонидан тезкор экологик рейд ўтказилди. Қанликўл тумани, “Наўрыз” МФЙ фуқароси Ш.М. томонидан шох-шаббалар ва ўсимлик қолдиқларини ўз яшаш хонадон атрофида очиқ аланга олдириб ёқаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Ахборот хизмати
Kar24.uzга хабар бермоқда.
Айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан фуқаро Ш.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 88-моддаси 3-бўлими билан жавобгарликка тортилди.

You may also like

Comments are closed.