Янгиликлар

Хатлов натижасида Қорақалпоғистонда 18274 нафар ишсиз ёшлар аниқланди

Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасида 30 ёшгача бўлган ёшлар ҳудуд аҳолисининг 57,8 фоизини ташкил этади.
Жорий йилнинг 29 январ – 5 февраль кунлари маҳаллалар кесимида ишсиз ёшларни аниқлаш ва рўйхатга олиш мақсадида шаҳар ва туманларда жами 16 та штаб, 415 та ишчи гуруҳ ташкил этилиб, уларга 1726 нафар масъуллар бириктирилган эди. Хатлов натижасида, 18274 нафар ишсиз ёшлар аниқланиб, 2020 йилда ишсиз ёшлар (18-30 ёш) бандлигини таъминлаш бўйича “Манзилли режа” ва “Йўл харита”си ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилди. Манзилли режада жорий йил давомида Қорақалпоғистон Республикасида 12 000 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш режалаштирилган.
Мавзу юзасидан жорий йил 14 март куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси, сенатор Абат Данияров раислигида йиғилиш ўтказилган эди. Йиғилишда Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раислари томонидан ёшлар бандлиги масаласида амалга оширилган ишлар ҳисоботи тингланди. Шунингдек, А.Данияров томонидан ёшлар бандлиги масаласида амалга оширилаётган ишлар етарлича муҳокама қилиниб, танқидга олинди ва келгусида амалга оширилиши лозим чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Маълумот учун: Манзилли режа бўйича жорий йилнинг 9 март ҳолатига 2462 нафар (20.5%) ёшларнинг бандлиги таъминланди.

You may also like

Comments are closed.