Без рубрики

Мўйноқда уч фуқаро ўрдак ва қошқолдақ овлади, уларнинг ов қуроллари Миллий гвардияга берилди

Мўйноқ туманидаги табиий сув ҳавзасида тунги 21:00 атрофида Нукус шаҳрида яшовчи фуқаро Т.Н ва Мўйноқ тумани «Бозатаў» ОФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Н.Т., А.А.лар сув хавзасида ов қилиш тартиб қоидаларга амал қилмай, қонунни бузди. Ов қилиш таъқиқланган вақтда улар 25 дона ёввойи ўрдак ва 1 та қашқолдоқ қушларини овлаганлиги аниқланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Ахборот хизмати маълумот бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан қонунбузар фуқароларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарорининг 14-иловасига асосан табиатга етказилган зарарини қоплаш учун 5 798 000 сум даво ҳисобланди.
Овланган 25 ёввойи ўрдак ва 1 қашқолдоқ қушлари Нукус шаҳрида жойлашган ҳайвонат боғига топширилди. Қуроллар Қорақалпоғистон Республикаси Миллий гвардиясига топширилди.

You may also like

Comments are closed.