Янгиликлар

Қорақалпоғистонда “уддабурон” тадбиркорлар фаолияти мониторинг давомида аниқланди

Хабарингиз бор, республикамиз бўйлаб карантин ҳолати эълон қилинган эди. Мана шу карантин жараёнларида аҳоли орасида бозорлар ҳамда йирик савдо комплексларида озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаби кучайди. Шундай пайтда ўзи сотаётган маҳсулотларини ассосиз равишда оширмасдан олдин қандай баҳода сотилган бўлса, душанбадан ҳам шу нархда сотаётган инсофли тадбиркорларимиз халқимизга синовли кунларда яқинлан ёрдам бермоқда. Доно халқимизда “Гуруч кўрмаксиз бўлмайди” деган гап борлиги бежизга эмас, албатта. Истеъмолчиларнинг маҳсулотларга бўлган юқори эҳтиёжидан ўз манфаати яъни мўмай даромад ишлаб олиш пайига тушган “тадбиркорлар” ҳам учрамоқда.
Шу муносабат билан, республикамизда Ишчи гуруҳ вакиллари нархларнинг асоссиз ва сунъий равишда ошиб кетишининг олидини олиш мақсадида жойларда тушунтириш ишлари олиб бормоқдалар.
17 март санасида Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ идоралари томонидан ўтказилган мониторинг ишлари давомида айрим инсофсиз тадбиркорлар томонидан маҳсулотлар нархлари ошириб, боз ўстига ҳеч қандай ҳужжатларсиз сотаётганлиги ҳолатлари аниқланди.
Давлат солиқ хизмати ходимлари томонидан ўрганишлар олиб борилиши давомида Беруний туманидаги деҳқон бозорида А.Молдабаев томонидан аҳоли учун картошка, сабзи ва пиёз маҳсулотларини қиммат нархларда сотаётганлиги аниқланди. Боз устига ўрганиш давомида фуқаронинг маҳсулотлар нархларини қиммат сотибгина қўймасдан, ҳеч қандай ҳужжатларсиз савдо қилаётганлиги аниқланди. Фуқарога тегишли 410 минг сўмлик маҳсулотлар иш қонуний ҳал бўлгунга қадар олиб қўйилди.
Шунингдек, Тўрткўл тумани деҳқон бозорида фуқаро С.Сапаров ҳеч қандай тегишли ҳужжатларсиз картошка баҳоларини асоссиз равишда 5000 сўмдан, пиёз маҳсулотларини эса 2500 сўмдан сотаётганлиги аниқланди. Солиқ ходимлари томонидан ўрганишлар давомида фуқаронинг 497500 сўмлик маҳсулотлари иш қонуний ҳал бўлгунга қадар вақтинча расмийлаштирилиб олинди.
Шу билан бирга, Тўрткўл туманида фуқаро Г.Рузимова томонидан “Қаратау” маркали ароқ ҳамда “Pallmal” сигарета маҳсулотларини ҳеч қандай ҳужжатларсиз сотиб келганлиги маълум бўлди. Фуқарога тегишли 421 минг сўмлик маҳсулотлар ашёвий далили сифатида вақтинча сақлаш учун олинди.


Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси Матбуот хизмати

You may also like

Comments are closed.