Янгиликлар

Адлия вазирлиги томонидан киритилган тақдимномага асосан,фуқаронинг иш стажи қайта ҳисобланди


Инсон ва касб. Бир-билан чаббарчас боғлиқдир.Шунинг учун инсон касбини умрининг бир бўлаги деб қабул қилади. Орамизда шундай инсонлар кўп йиллар давомида танлаган йўлига яьни касбига садоқат билан хизмат қилади. Сабаби касбини севади. Лекин қилган меҳнатининг роҳатини кўрадиган пайтда фаолияти тўғри таҳлил етилмаса аниқироғи йўқга чиқарилса, кўнгиллар хира бўлади. Натижада инсонда нарозилик туйғуси пайдо бўлади, муаммонинг ечимини излай бошлайди.
Элликқалъа тумани “Тўрт ёп” ОФЙ, “Коинот” МФЙда яшовчи фуқаро Ш.К.нинг 1991-1995 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Олий Судида ишлаган даврлари, пенсия тайинлашда иш стажига қўшилмай қолганидан норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига мурожаат етди.
Мазкур йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, фуқаро Ш.К мазкур масала бўйича 2016 йилдан буён бир нечта ташкилотларга мурожаат қилган лекин ижобий ҳал қилинмаган.
Мурожаатни ўрганиш давомида, фуқаро Ш.К.га Пенсия жамғармаси Элликқалъа туман бўлими томонидан 2016 йил 29 апрелидан Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 8-моддасига асосан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғидаги ёшга доир пенсияси жами 14 йил 8 ой иш стажи ҳисобидан 186.802 сўм миқдорида тайинланиб, тўловга чиқарилган.
Фуқаро Ш.К. 1986 йилнинг 18 февралидан 1994 йилнинг 25 ноябрига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Олий Судида ишлаган ва бу ҳақида меҳнат дафтарчасида қайд этилган.

Шунга қарамасдан фуқаро Ш.К.нинг 1986 йилнинг

18 февралидан 1994 йилнинг 25 ноябрига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Олий Судида ишлаган даврларидан 1991-1994 йиллар умумий иш стажига қўшиб ҳисобланмаган.

Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида” ги Қонунининг 42-моддасида меҳнат дафтарчаси иш стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади. Меҳнат дафтарчаси ёки унда тегишли ёзувлар бўлмаган тақдирда иш стажини тасдиқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади деб кўрсатилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг

2-бандида иш стажи — меҳнат дафтарчаси ва иш жойидан, хизматдан, ўқишдан ёки архивдан берилган бошқа ҳужжатлар бўйича аниқланган, ишдаги танаффуслардан қатъи назар, қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсия таъминоти ҳуқуқини берадиган меҳнат фаолияти ва бошқа фаолиятнинг умумий давомийлиги тушинилиши, 15-бандида пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилган шахс томонидан пенсия тайинлаш учун зарур бўлган ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда Пенсия жамғармаси бўлими ушбу ҳужжатларни тегишли ташкилотлардан талаб қилиш юзасидан ёрдам кўрсатиши кераклиги ва Низомнинг 59-бандида меҳнат дафтарчаси иш стажини тасдиқлайдиган асосий ҳужжат ҳисобланади деб кўрсатилган.

Шунга асосан, вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани бўлимига фуқаро Ш.К.нинг иш стажига 1991-1995 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Олий Судида ишлаган даврларини қушиб қайта ҳисоблаб чиқиш тўғрисида тақдимнома киритилди.

Вазирлик томонидан киритилган тақдимномага асосан, фуқаро Ш.К.нинг иш стажига 1991-1995 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Олий Судида ишлаган даврлари қушиб қайта ҳисобланиб, жами иш стажи 18 йил 7 ойни ташкил қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги

You may also like

Comments are closed.