Янгиликлар

“Бу мани вилоятимга келмади”, “бу бизнинг вилоятда йўқ, бизнинг туманимиз тинч”, деб бемалол юришларинг у хиёнат”

Бугун Президент Ш.Мирзиёев видеоселектор йиғилишини ўтди. Унда иқтисодий соҳа ва коронавирус билан боғлиқ юртимиздаги вазият хусусида баёнат қилди.

“Кечаги ва бугунги видеоселекторда коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш бўйича қандай ишлаш нуқтаи-назаридан ҳамма чораларни айтдик. Энди тармоқлар бўйича иқтисодиётимизда нималар қилишимиз керак? Пандемия инсонлар саломатлиги билан бирга, албатта, иқтисодиёт тармоқларига ҳам таъсирини кўрсатмоқда. Шунинг учун бугунги шароитда қандай ишлаш кераклиги нуқтаи-назаридан аниқ вазифаларни келишиб олишимиз керак.

Чегараларни ҳаммасини ёпдик. Кечаги айтган ҳамма тавсияларни, берган топшириқларни вақтида бажариш керак. Битта нарсани билишинглар керак-ки, “манга таъсир қилмайди, манга тегишли эмас”, деган раҳбар, фуқаро, тадбиркор, ишбилармон, умуман, нуронийларимиз, оқсоқолларимиз ва ёшларимиз хато қилади. Ҳаммамизга боғлиқ бу нарса. Ўзимизга боғлиқ.

Ҳаммага таъсир қилади. Агар кимда-ким касаллигини яшириб уйда ўтирса, у ўзига эмас, мана шу Ўзбекистонимизга, халқимизга хавф-хатар етказаётган омил бўлади. Бу бўйича жиноий жавобгарлик бор. Энди ташқаридан келиши мумкин эмас, бу хавф-хатар, ҳамма ер ёпилди. Фақат ичкаридаги касалланганларни ўз вақтида аниқласак ва профилактика ишларини, мен айтгандек, ойнаи-жаҳон, рўзнамоларда ҳар куни олимларимиз, мутахассисларимиз чиқиб, нима қилиш кераклиги бўйича аниқ-аниқ ҳамма нарсани тушунтириб беряпти. Телефонларимиз бор, сайтларда чиқараяпмиз. Ҳамма буни билиши керак. 

Ҳар бир ҳоким битта нарсани билинглар – “бу мани вилоятимга келмади”, “бу бизнинг вилоятда йўқ, бизнинг туманимиз тинч”, деб бемалол юришларинг у хиёнат. Такрор-такрор айтаман, ҳамма профилактик ишларни, айтилган чора-тадбирларни ҳамма ўз вақтида бажариши керак.

Кўп одамларимиз карантинни тушунмасдан, уйида ўтирганлар кўчага чиқиб кетяпти. Чиқиши маън этилади уни. Юриши ҳам ман этилади. Нимага десангиз у мана шу касалликни тарқатувчи ҳисобланади. Марказлашган жойларни қилиш осон, лекин кўп жойларда биздаги маълумотлар бўйича марказлашган жойлардан ҳам кимдир чиқяпти. Маън этилади. 

Жинслашиб, ҳаммамиз бир бўлиб, айтилган гапларни қилиб, шифокорларнинг тавсияларини тўғри амалга оширсак, ҳамма масалалар жой-жойида бўлади. Мана, Худонинг ўзи ҳам ёрдам бериб, кундан-кун исияпти, ҳар куни 2-3 даражага. Эртага, мана, 25, эртадан кейин 26 бўляпти. Бу бизга жуда катта мадад бўляпти. 

Бир таҳлил қилинглар, дунё савдоси тўхтади ҳаммаси. Лекин ҳаёт давом этяпти. Биз мана шундай оғир пайтда ўзимиз ҳамма нарсани қўлга олиб, раҳбар бўлган одам – ташкилотнинг раҳбари, корхонанинг раҳбари, қўшма корхонанинг раҳбари, тадбиркорлар – ҳаммаси ҳозирги воқеаларга бефарқ бўлмаса, Худо хоҳласа, бундан чиқиб кетамиз. Ман бугун катта фармонга қўл қўйдим. Инқирозга қарши жамғарма тузилди. Ҳамда ушбу жамғармага 10 трлн сўм ажратилмоқда. Ҳар бир вилоятни, ҳар бир тармоқни бу 10 трлн сўмни ичида ўзининг улуши бор”, дейди Шавкат Мирзиёев. 

You may also like

Comments are closed.