Янгиликлар

Берунийдан мол ўғирлаб, Хоразмга яширинган фуқаролар ушланди

2020 йил 1 январь куни, соат 16:20 да Беруний тумани “Шаббоз” ОФЙ худудида жойлашган фукаро Таджибаев Эркабай Аширбаевичга тегишли томорқа ерида боғланиб турган, “Шаббоз” ОФЙда яшовчи, фуқаро Таджибаев Одилбек Козибаевичга тегишли бўлган бозор баҳоси 1 млн, 800 минг сўмлик бир бош бузоқчаси ўғирланди. Хоразм вилояти, Хонка тумани, “Коракош” кишлоғи, Ғайрат маҳалласи 3-уйда яшовчи 2001 йил туғилган фуқаро Исмаилов Асадбек Баҳодир уғли ўзининг жиноий шериги Хоразм вилояти, Хонка тумани, “Коракош” қишлоғи, Ғайрат маҳалласи, 45-уйда яшовчи, 1999 йил Сафарматов Одамбой Копал уғли билан бирга давлат рақами 01 М 473 DВ бўлган “ВАЗ 21053” русумли автомашинасида ўғирлик содир этиб, воқеа жойидан яширинишга уринган. Бу ҳақда туман хавфсиз қала маълумот бермоқда. Беруний тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда ушбу фукаролар қўлга олинди.

You may also like

Comments are closed.