Янгиликлар

Қанликўлда 320 кг. “Қизил мия” ўсимлигини ноқонуний қазиб олаётган фуқаро ушланди

Қанликўл туманидаги “Наўрыз” ОФЙда яшовчи фуқаро Ж.Қ томонидан “Наўрыз” ОФЙ худудидан ноқонуний равишда 320 кг. “Қизил мия” ўсимлиги илдизларини қазиб олинаётган вақтда тўхтатилди.
Тахиатош тумани давлат инспектори А.Мадаминов томонидан навбатдаги рейд табдирида ушбу ҳолат аниқланди.
Ҳолат юзасидан фуқарога тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, табиатга етказилган зарарини қоплаш учун 713 600 сум даво ҳисобланди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 60-моддасига асосан маъмурий ишлар бўйича суд органига тегишли ҳужжатлар тақдим қилинди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Ахборот хизмати kar24.uzга маълум қилмоқда.

You may also like

Comments are closed.