Вс. Окт 20th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

​​Мўйноқда тахтакўпирликларнинг овга чиққани бўйича расмий ахборот берилди

2019 йил 23 сентябрь куни соат 03:00 лар чамасида Мўйноқ тумани “Қозоқдарё” овул фуқаролар йиғини ҳудудида Тахтакўпир туманида яшовчи 5 нафар фуқаро ов милтиқлари билан автомашинада ҳаракатланган, деб маълумот бермоқда Бош прокуратура.
Улар Ўзбекистон Республикасининг “Қизил китоби”га киритилган 13та жайронларни отиб ўлдириб, қонун талабларини қўпол равишда бузди. Натижада, фуқаролар ҳайвонот дунёсига 145 млн. сўм миқдорда зарар келтирган.

Ушбу вазият бўйича 2019 йил 24 сентябрда Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан ЖКнинг 202-моддаси 3-қисми “ж” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.