Пн. Мар 30th, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Расмий жавоб: Тахиатошда карантинда сақланаётганларнинг норозилик «тарқатмалари» аниқланди. Аслида нима бўлганди?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги «Тахиатош» кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторияси карантинга жалб қилинмасдан олдин оширилган доза билан икки марта тўлиқ дезинфекция қилинди. Бинолар тўлиқ тозаланди. Шартнома асосида Тахиятош тумани махсус муассаса томонидан ҳар 12 кундан бинолар тўлиқ дезинфекция қилиниб келинмоқда эди. Норозилик акс этган видео телеграммга карантиндаги одамлар чиқармаганлиги суриштирув натижасида аниқланди. Хоналар яна қайта дезинфекция қилинди.
Санаторияда барча шарт-шароитлар яратилган. Карантиннинг биринчи кунидан хоналар тўлиқ телевизор билан таъминланди. Бунда ҳокимлик тарафидан берилган 10 телевизор ва санатория ходимлари ўз уйларидан олиб келган 20 та телевизорларни алоҳида айтиб ўтиш жоиз. Бундан кўзланган мақсад – карантиндаги одамларнинг сиёсий жараёнлар, коронавирус инфекцияга оид хабарлар ва бошқа янгиликлардан хабардор қилиб бориш ва кўнгилочар телекўрсатувлар билан одамлар кайфиятини кўтариш.
Карантиндаги одамлар яқинлари билан алоқа ўрнатиши учун «Uzmobile» компанияси томонидан 5 та мобил телефон тақдим этилди.
Аёлларга шахсий гигиена воситалари, болалар кийимлари тўлиқ етказилиб берилмоқда. Яна бу ердаги одамлар учун шахмат-шашка ўйинлари билан вақтини мазмунли ўтказмоқда. Карантиндаги фуқароларнинг барча талаблари бажарилмоқда.
Умуман олганда, одамларнинг кайфияти яхши. Санаториядаги шароитлардан ва ходимлардан миннатдор.

Мадаминов Алишер,
«Тахиатош» кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторияси бош шифокори