Чт. Июл 9th, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Қорақалпоғистонда автомототранспортларни давлат рўйхатидан ўтказа олмаган ёки техник кўрикка тақдим қила олмаган фуқароларга вақтинча маъмурий чоралар кўрилмайди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2020 йил 15 мартдаги “Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси йиғилиши”нинг 6-сонли баёни талаблари асосида республикамизда коронавирус касаллиги тарқалишини олдини
олиш бўйича карантин жорий қилинганлиги муносабати билан 2020 йил 24 мартдан бошлаб Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Маъмурий амалиёт, Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш, Транспорт воситаларининг техник ҳолати устидан назоратни ташкил этиш (техник кўрикдан ўтказиш) бўлим ва бўлинмаларида фуқаролар қабули вақтинча тўхтатилди.
Шу билан бирга, белгиланган муддатларда автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказа олмаган ҳамда техник кўрикка тақдим қила олмаган фуқароларга нисбатан вақтинча маъмурий чоралар кўрилмаслигини маълум қиламиз.
Ҳурматли юртдошлар ўзингиз ва яқинларингизни асранг.
Юқорида етказилган маълумот ва хабарлар юзасидан саволлар учун қуйидаги рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин:

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ:
61-225-14-37