Янгиликлар

Тўрткўл тумани ҳокими тумандаги чекка ҳудудларга бориб саҳоват ишларини амалга оширди

Бутун дунёни хавфга солаётган коронавирус инфекциясига қарши кураш барчамиздан ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишни талаб қилмоқда. Шунинг учун Тўрткўл туманида жадаллик билан олиб борилаётган вирусга қарши тарғибот – ташвиқот билан бирга саҳоват ишлари ҳам амалга оширилмоқда.

Бугун бундай хайрли ишлар Тўрткўл тумани ҳокими Я.А.Бабаджанов бошчилигида тумандаги энг чекка ҳудудлардан бири ҳисобланган «Ёнбошқалъа» овул фуқаролар йиғинида ўтказилди.

Ушбу овулда истиқомат қилувчи аҳолига вируснинг олдини олиш ва ҳимояланишда саломатлик учун зарур бўлган тиббий ниқоб, нам салфетка, антисептик воситалар, совун, тиббий бинтлар аҳолига бепул тарқатилди ва вирусга қарши курашда барчани белгиланган тартиб қоидаларга риоя қилишга чорланди.

You may also like

Comments are closed.