Пн. Мар 30th, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Россиядан Бухорога келган самолётда 4 фуқаронинг ҳарорати кўтарилди. Бортда Қорақалпоғистонлик фуқаролар ҳам бўлган

Москвадан Бухорога келган йўловчилар орасидан 4 нафарининг иситмаси баландлиги маълум бўлди. 24 март куни ярим тунда Россиядан Внукова-Бухоро йўналишида учган ушбу авиарейс бортида 266 нафар ўзбекистонликлар бўлган. Улар фавқулодда ҳолатдан келиб чиққан тартиб–қоидалар асосида кутиб олинди. Йўловчиларнинг 202 нафари эркак, 64 нафари аёл ва 11 нафари вояга етмаган, 7 нафари нафақа ёшида бўлиб, уларнинг 4 нафари чет давлатдан депорт қилинган, деб хабар бермоқда Аниқ нашри. Ушбу фуқаролар орасида Тошкент шаҳри, Бухоро, Хоразм, Самарқанд, Сурхондарё, водий вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида яшовчилар бўлган. «Улар Бухоро халқаро аэропортида тегишли тартибда карантин меъёрларига мувофиқ қарши олинган йўловчилар орасидан тана ҳарорати юқори бўлганлиги сабабли 4 нафар фуқаро вилоят юқумли касалликлар шифохонасига олиб борилган. Қолган йўловчиларнинг ҳар бирига тиббий–профилактик нуқтаи-назардан қаттиқ назорат ўрнатилган».