Пн. Мар 30th, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Берунийда эр-хотин жанжали жиноят билан якунланди, келишув билан эмас

2020 йил 16 январь куни соат 18:00 чамаси Беруний тумани, “Олтинсой” ОФЙда яшовчи фуқаро У.М. ўзининг яшаш уйида олдиндан мавжуд бўлган оилавий келишмовчиликлар туфайли турмуш ўртоғи П.Г. билан айтишиб қолди. Жанжал кучайиб, У.М. турмуш ўртоғи баданининг турли жойларига қўллари билан уриб қасддан шикаст етказган. Натижада, фуқаро П.Г. ўртача оғир даражадаги тан-жароҳатини олди.
Айни пайтда ҳолат юзасидан Беруний тумани ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят Кодексининг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қузғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда beruniy_havfsiz_tuman маълумот бермоқда.