Пн. Мар 30th, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Расмий жавоб: “Масъул ходимнинг карантин вақтидаги ёлғон ваҳимаси”

Ҳозирги кунда бутун мамлакатимиз буйлаб «Коронавирус» пандемиясининг олдини олиш мақсадида Президентимиз, Ҳукуматимиз, ҳокимликлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, ҳарбий қисмлар, барча даражадаги раҳбарлар ва тадбиркорларимиз томонидан кенг кўламли амалий ишлар олиб борилмоқда. Бунда асосан, халқимизга қулай шарт-шароитларни яратиш, бозорларда озиқ-овқат маҳсулотларининг орзон нарҳларини ушлаб туриш, аҳоли кайфиятини кўтариш ва ҳар қандай вазиятда ҳам вақимага йўл қуймаслик каби тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилмоқда.
Лекин, юртимизда карантин даври эълон қилинганига қарамасдан, айрим масъул ходимлар томонидан, халқнинг тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш ўрнига, аксинча уларда ваҳима ўйғотувчи ёлғон хабарлар тарқатиб, аҳолимизни саросимага солаётган шахслар ҳам йуқ эмас.
Жумладан, бугун 2020 йил 26 март куни соат 9.37 ларда Хўжайли туман ҳокимлигининг Телеграмм мессенджеридаги «Хўжайли туман ҳокимига электрон мурожаат» порталига Айдос Турсымуратов исмли фуқаро смс орқали мурожаат қилиб, унда гўёки туман ҳокимлиги фуқаролар ва мардикорларни ҳокимлик биноси атрофида ҳашар (субботник) ишлатиб қуйганлиги, айнан шу вақтда мажбурий ишлаётганларнинг ёнида турганлиги ва бунга масъулларнинг шу ерга тез етиб келиши кераклиги, акс ҳолда видео тасвирга олиши ҳақидаги қурқитиш осносидаги ёлғон хабарлар юборган.
Ушбу ҳолатнинг қанчалик ҳақиқатга яқинлигини ўрганиб чиқиш учун бу ерга етиб борган туман ҳокими ўринбосари Қ.Сейтмуратов ва матбуот хизмати раҳбари Б.Хожановлар ҳокимлик биноси ёнида турган Нексия русумли, давлат рақами 95 795 НAA хизмат автомашинаси атрофига борган. Шу вақтда, автомашина ичида ўтирган 3-4 нафар йигитлардан бири ўзини Айдос Турсымуратов экани, айни пайтда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясининг Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашида ишлаётгани, туманни текшириш мақсадида келганини ҳамда туман мурожаат порталига смсларни ўзи ёзиб юбораётганлигини тан олган. Шунингдек, А.Турсымуратов нима учун карантинда одамларни мажбурий ишлатиб куйганлигини қонунга зид равишда суриштирган.
Аниқланишича, Қорақалпоғистон Республикаси Касаба уюшмасининг масъул ходими А.Турсымуратов алкогол ичимликлар эстеъмол қилган маст ҳолатда эканига қарамасдан хизмат вазифасини ўтаётганлиги, 3 кундан буён тумандаги нал экиш жараёнларини текшираётганлиги маълум бўлди. Мазкур шахс карантин даврида туман аҳолиси осойишталигини таъминлаш, улар ўртасида ваҳимага тушмаслик ва бошқа муҳим тадбирларни олиб бориш ўрнига, телеграмм тармоғидаги мурожаатларни электрон қабул қилиш расмий порталига ёлғон хабарларни тарқатиб, туман ҳокимлигининг халқ олдидаги обрўсига путур етказишга ҳаракат қилган.
А.Турсымуратовнинг жамоат жойида бу каби содир қилаётган ҳаракатларида ҳуқуқбузорлик аломатлари мавжуд бўлганлиги боис, уни тўхтатиш ва чора кўриш юзасидан Хўжайли туман ИИБга тезкор хабар берилган. Натижада, воқеа жойига етиб келган профилактика инспектори унинг ҳаракатларини тўхтатди ва туман ИИБга олиб кетди.
Мазкур воқеа натижаси юзасидан расмий жавоб кутиб қоламиз!

Хўжайли туман ҳокимлиги Матбуот хизмати