Сб. Июн 6th, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

“Хўжайли ҳокими шогирдим, прокуратурада бирга ишлаганмиз, шунинг учун қишлоқ хўжалиги ер майдонингни қайтариб олиб бераман” дея чўпчак тўқиган фуқародан жабрланганлар диққатига!

Бизга Хўжайли тумани «Обод» МФЙда истиқомат қилувчи Хасанов Ауезбай Раджапович (1959 йил туғилган) муқаддам 2 марта товламачилик – (ЖК. 165-модда 2-қисми) ва
1 марта фирибгарлик – (ЖК. 168-модда 1-қисми) жиноятлари билан судланиб, бундан тегишли хулоса чиқармасдан, яна шундай ҳаракатларни такроран қилаётганлиги ҳақида хабарлар келиб тушмоқда.
Айни пайтда бир нечта фуқоралар прокуратурага аризалар билан мурожаат қилиб, шу масала бўйича тергов олди текширув ишлари ўтказилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Агар Ауезбай Хасанов томонидан Сизга ёки Сизнинг қариндошларингизга нистабан,
“Мен юристман, олдин прокуратурада ишлаганман, ёрдам бераман, масалангизни ҳал қилиб бераман”;
“Менга пул берсанг Хўжайли бозордан дукон олиб бераман ёки ўрин пулни тўламайдиган қилиб бераман”;
“Бирга ўқиган дўстларим Тошкентдаги юқори лавозимларда ишлайди, улар орқали ишларингни «момент» ҳал қиламан”;
“Хўжайли ҳокими менинг шогирдим, прокуратурада бирга ишлаганмиз, шунинг учун қишлоқ хўжалиги ер майдонингни қайтариб олиб бераман”;
“Агар дотация учун менга 5 миллион пул берсанг, ариза ёзиб давлатдан
фермеринг учун 50 миллион сўм пул олиб бераман” деган гаплар билан ишончга кириб, алдаган бўлса қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингизни сураймиз!

Эслатиб ўтамиз: 2019 йил август ойида бир неча бор фирибгарлик жинояти билан судланган Тамара Мадреймова ўзини Хўжайли туман ҳокимининг яқин қариндоши қилиб кўрсатиб, фуқаролардан
645 миллион сўм пулларни ўзлаштириб кетган эди. Бу ҳолат бўйича Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Хўжайли туман ҳокимлиги: 554-15-52
Хўжайли туман прокуратураси: 554-60-07
Хўжайли туман Ички ишлар бўлими: 554-30-02
Хўжайли тумани ҳоким
ёрдамчиси Д.Дарьябаев: +99891 451 75 49
Хўжайли тумани ҳокимлигининг
Ахборот хизмати раҳбари Б.Хожанов: +99899 317 03 08

Хўжайли туман ҳокимлигининг
Ахборот хизмати