Сб. Июн 6th, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Амударёлик фуқаро 3 туп дарахни чопиб, жавобгарликка тортилди

Амударё тумани, «Қипчоқ» ОФЙда яшовчи фуқаро Р.Р томонидан ноқонуний равишда 3 туп дарахтларини ҳеч қандай рухсатсиз кесиб ташлаганлиги ҳолати аниқланди, деб хабар бермоқда Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Ахборот хизмати.
Мазкур ҳолат бўйича қонунбузар фуқарога тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 79-моддаси 1-қисмига асосан 1 115 000 сум жарима ва табиатга етказилган зарарини қоплаш учун 1 137 300 сум даъво ҳисобланди.