Сб. Июн 6th, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Элликқалъада дарахтлар чопилди

2020 йил 31 декабргача давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий жорий этилган. Аммо жойларда ҳали ҳамон дарахтлар ва буталарнинг кесилиш ҳолатлари кузатиляпти, деб хабар бермоқда Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Ахборот хизмати.
Жумладан, Элликқалъа туманида рейд табдири ўтказилди. Тумандаги «Бўстон» шаҳрида яшовчи фуқаро Н.М. ноқонуний 6 туб оқ теракларни чопиб олингани маълум бўлди.
Мазкур воқеа бўйича фуқарога тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 79-моддаси 1-қисмига асосан 1 115 000 сум жарима ва табиатга етказилган зарарини қоплаш 2 876 700 сўмдан даво ҳисобланди.