Ср. Окт 16th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Ғалаба осмонига сузаётган ўсмирлар

Яқиндагина сузиш бўйича ўтказилган Қорақалпоғистон чемпионатига Беруний тумани мезбонлик қилди. Чемпионатга республикамиз туманларидан ташриф буюрган моҳир сузувчилар иштирок этди. Мусобақа давомида Хўжайли тумани шаънини ҳимоя қилаётган 1-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари фаолликни қўлдан бермай, Пиржанов Бахтибек 2003 йил туғилган ўғил болалар ўртасида 3-ўринни эгаллаб бронза медали, Авезова Насибели эса 2005-2006 йилларда туғилган қизлар орасида 2 та кумуш медали ҳамда диплом билан тақдирланди.
-Туманимиз шаънини ҳимоя қилиб қайтган ёш сузувчиларимизни ва 1-сонли Меҳрибонлик уйи директори Сон Светлана Михайловнани чин дилдан муборакбод этамиз ва спортчиларимизнинг келгусидаги ишларига зафарлар тилаймиз, -дейди устозлардан бири.