Ср. Окт 16th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Қорақалпоғистонда йўл ҳақи нега ошди?

Сўнги вақтларда Элликқалъа,Тўрткўл,Чимбой туманларида аҳоли орасида йўл ҳақи ошиб кетганлиги учун турли можаролар,тушунмовчиликлар,норозиликлар билдирилаётганди. Каr24.uz мурожаатлар асослими билиш мақсадида суриштирув ва ўрганишлар олиб борилди. Мурожаатлар юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги шаҳар ва шаҳар атрофи, шаҳарлараро автотранспорт йўналишларида йўловчиларни ташишни ташкил этиш бошқарма комиссияси масалани ўрганиб чиқди. Йўл ҳақи ошишининг асосий сабаби 2019 йил 1 августдан метан 1м3. 2500 сўмга чиққанлигидир. Нега Метан қимматлади? Нархни ким, қандай кўтараяпти? Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сонли “Ёқилғи энергетика ресурсларининг нарх ва таърифларини босқичма босқич ўзгартириш тўғрисида“ги ҳамда 2019 йил 30 июлдаги 633-сонли қарорларининг махсус бандларига мувофиқ, ёқилғи энергетика нархларига ўзгартириш киритилган.Йўл ҳақи қимматлашининг иккинчи сабаби эса иш ҳақининг кўтарилгани билан боғлиқ. 2018 йил 15 июлдан 172240 сўмдан 184300 га, 2018 йил 1 ноябрдан 184300 сўмдан 202730 га, 2019 йил 1 августдан 202730 сўмдан 223000 га оширилиши ҳам таъсирини кўрсатган. 2019 йил 15 сентябрдан бошлаб йўловчи ташиш нархлари қуйидагича: Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар йўловчи транспортида,автобусда 1000 сўм, шаҳар ичидаги йўналишли такси 1500 сўм, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро Республика ички йўналишларида 1 йўловчи км. таърифи энг қуйи чегара даражаси 82 сўм, энг юқориси 120 сўм, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро микроавтобус 1 йўловчи учун км.га 85 сўм энг юқори даражаси 135 сўм ,5,0 км гача йўлкира ҳар бир йўловчига 1000 сўм, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро енгил йўналишли таксилар 1 йўловчи км таърифи энг қуйи 130, энг юқори 170 сўм қилиб белгиланган.