Вс. Окт 20th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

“МАДАД” ННТ вакант лавозимларга ишга таклиф этмоқда

“МАДАД” нодавлат нотижорат муассасаси қуйидаги вакант лавозимларга ишга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилади.

Туман (шаҳар) ҳуқуқий маслаҳат бюролари бош мутахассиси (босқичма-босқич шакллантирилади).

✅ Номзодларга қўйиладиган талаблар:
👉 олий юридик маълумот;
👉 ихтисослиги бўйича камида икки йил иш стажига эга бўлиш;
👉 давлат тилини мукаммал билиш (рус ёки бошқа тилларни яхши билиш устунлик беради);
👉 юклатилган вазифаларни бажара олиш, фуқароларга ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлар ва тушунтиришлар бериш йўли билан уларнинг муаммоларини ҳуқуқий ечимини топиш малакасига ва тажрибасига эга бўлиш;
👉 аҳолининг, шу жумладан ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган пенсионерлар, кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз она (ота)лар ва бошқаларга уларнинг муаммолари бўйича бевосита ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали бирламчи бепул юридик ёрдам кўрсатиш.

Ойлик иш ҳақи – 3,0-3,5 млн. сўмни ташкил этади.

Бундан ташқари, илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида чет элларга хизмат сафарлари ва стажировкаларга юборилади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қисқа муддатларда ўз шахсий варақасини madad.advice.uz@gmail.com электрон почтаси манзилига юборишлари лозим.

Юборилаётган маълумотномада номзодларнинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам акс эттирилиши керак.