Ср. Окт 16th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Оролни қутқариш учун Европа инвестиция банкидан 100 млн доллар

ЕИБ ва Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Оролбўйи ҳудудидаги ҳолатни соғломлаштиришга қаратилган лойиҳалар учун тегишли меморандум имзолади. Ҳужжат қиймати 100 миллион долларлик инвестицион дастурларнинг бошланишини кўзда тутади. Мазкур лойиҳа Орол денгизини қайта тиклаш бўйича халқаро ҳаракатларни бирлаштиришга имконият яратади. Ушбу маблағлар Амударёнинг ирригацион тизимини модернизациялашга ҳамда бу туманда қишлоқ хўжалиги экинларини қайта тиклашга йўналтирилади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида жойлашган Орол денгизи 1960-йилга қадар ҳудуди бўйича дунёнинг энг йириклари орасида тўртинчи бўлган. Сўнгги 55 йилда Орол ҳудуди деярли уч баравар қисқарди, сув сатҳи 29 метрга пасайди ва сув ҳажми эса 15 карра камайди, унинг тузланганлик даражаси ошиб, балиқлар эса нобуд бўлди.