Пн. Дек 9th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Сўрашса, «30 минг»деб айтинг!

Бугун 28 сентябрь куни хизмат юзасидан Тўрткўл туманига йўл олдим. Автовокзалга бордим. Одам кўп, машина кам. Автобуслар гўё яна битта одам минса ёрилиб кетгудай,тиқилинч. Автобусга яқинлашишга ҳам қўрқдим. «Такси» ҳайдовчилари кела бошлади ва йўл ҳақини айтишди.»40 минг» оғзининг бир чеккасидан чиқиб кетади. Халқимиз одатига кўра нархни тушириш учун савдолашишни бошладим, баҳонада доллар «курси» ва метан нархи қанча эканини билиб олдим. Кейин савдолашишдан фойда йўқлигини тушундим. Машина юрди ва постга яқинлашганда ҳайдовчи: «Агар тўхтатиб, қанча йўлкира билан кетяпсизлар, деса 30 минг деб айтинг, қонун чиққан ҳар биримизни текширишяпди, рўйхат тузулган» деди. “Кусто“ ҳайратда. Бизку оддий халкмиз «манзилга омон етайлик» деб андиша қиламизу ҳайдовчини аяймиз. Йўл нарх навосининг назорати билан шуғулланаётган тегишли идоралар қаёққа қараяпди? Ахир, бундай «Ўйин»лардан неча йўловчилар жабр кўради.Қачонки масьуллар «ўйин»да «иштирокчи»бўлмай ишида мажбуриятни унутмаса бундай ҳолатлар тугайди.

Акмал Сражатдинов ,
Кар24 сайти Бош мухаррир ўрин босари.