Вс. Окт 20th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Тўрткўлда Матиз велосипедли кишини босиб кетди

Жорий йил 22 сентябрь куни, соат 21:30лар чамаси Тўрткўл туманида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Тўрткўл-Тошкент йўналишидаги катта трасса, яъни тумандаги академик лицей йўлида F648GA рақамли Матиз велосипедли кишини орқа тарафдан бориб урган. Натижада, йўловчи жиддий жароҳатланган. Ҳайдовчи эса йўловчига ёрдам бермай воқеа жойдан қочиб кетган.

Сайтнинг ишончли манбаси хабарига кўра, ҳайдовчи маст ҳолатда бўлганлиги айтилмоқда.