Ср. Окт 16th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Жўқорғи Кенгес “10 кунда энг кўп пахта терган оила” танлов мусобақасига учта Спарк автомобили қўймоқда

2019 йилда етиштирилган пахта ҳосилини нес-нобуд қилмасдан мавсумни уюшқоқлиқ билан ўтказиш ҳамда теримчиларни рағбатлантириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси “10 кунда энг кўп пахта терган оила” танлов мусобақасини эълон қилади. Бу ҳақда Вазирлар Кенгаши расмий сайти хабар бермоқда.

1-ҳудуд бўйича 1 та Спарк автомобили

Тўрткўл, Беруний, Элликқалъа ва Амударё туманлари

2-ҳудуд бўйича 1 та Спарк автомобили

Тахиатош, Хўжайли, Шўманой, Қонликўл ва Қўнғирот туманлари

3-ҳудуд бўйича 1 та Спарк автомобили

Нукус, Кегейли, Чимбой, Қораўзак ва Тахтакўпир туманлари

Танлов мусобақаси жорий йилнинг 27 сентябридан 7 октябрига қадар ўтказилади.

1 та оила аъзолари томонидан 10 кунда энг кўп пахта терган оилалар танлаб олинади.

Танлов ғолиблари туман ва Республика ишчи комиссияси томонидан кўриб чиқилиб мукофотланади.