Давлат хизматлари ва банкларда сўраладиган 14 та рақам шунчаки тасодифий сонлар эмас, балки шахсий рақамли шифр экани айтилмоқда:🔹 1-рақам: Жинс ва туғилган аср индекси;🔹 Кейинги 6 та рақам: Туғилган кун, ой ва йил;🔹 Кейинги 3 та рақам: Ҳудуд (туғилган шаҳар ёки туман) коди;🔹 Кейинги 3 та рақам: Тизимдаги шахсий тартиб рақами;🔹 Охирги 1 та рақам: Маълумотлар тўғрилигини тасдиқловчи назорат коди.🔐 ЖШШИР ноёб ва такрорланмас бўлгани учун уни қалбакилаштириш ёки ўзгартириш мумкин эмас. Шу сабабли у давлат, банк ҳамда ижтимоий хизматлардан, жумладан, my.gov.uz портали орқали фойдаланишда муҳим идентификация воситаси ҳисобланади.